Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: ОЛТИНЧИ КУН

04.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақаси ўзининг қизин палласига кириб бормоқда. . Кеча “С” ва “D” гуруҳларда  2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

“Ифтихор” ўзига келмоқда

Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси учун 2-тур муваффақиятли бўлди. Ушбу жамоа ФарДУга қарши кечган баҳсни юқори даражада ўтказди ва қимматли уч очкони қўлга киритди. Айтганча, ушбу ўйинда “Ифтихор” таркибида “Нефтчи”нинг собиқ футболчиси Иқбол Акрамов ҳам майдонга тушганини айтиш жоиз.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда “Нефтчи” U-18 жамоаси ўз рақибини йирик ҳисобда тор-мор келтирди. Мазкур гуруҳда чорак финал йўлланмаси учун кураш сўнгги тургача давом этади.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

С” гуруҳи

2-тур

Ифтихор – ФарДУ – 3:2

“Нефтчи” U-18 – Футбол академия – 5:1

2-турдан кейин

“Нефтчи” U-18 2 1 1 0 5-1 4
Ифтихор 2 1 0 1 6-7 3
Футбол академия 2 1 0 1 6-8 3
ФарДУ 2 0 1 1 2-3 1

Бир хил кўрсаткичлар

“D” гуруҳида вазият томоман бошқача. Ёзёвон “Марказий” стадионида бўлиб ўтаётган учрашувларда етакчилар яққол ажралиб туришибди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Шаҳрихоннинг “Раш-милк” клуби бу сафар ҳам рақибларни доғда қолдирди. Таркибини тажрибали футболчилар билан бойитиб бораётган шаҳрихонликлар “Ўз Донг Янг” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди.

Салимжон Зокиров бошчилигидаги “Ёзёвон лочинлари” клуби ҳам ўз рақибидан қолишни истамаяпти. Ёзёвонликлар бу гал “Дўстлик” дарвозасини уч марта аниқ нишонга олиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.

Иккинчи турдан кейин бу икки жамоанинг кўрсаткичлари бир хил. “Раш-милк” ва “Ёзёвон лочинлари” чорак финал масаласини ҳам этиб бўлишди. Энди улар 3-турда ўзаро тўқнаш келишади ва гуруҳ ғолиби ким бўлишига ойдинлик киритишади.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

D” гуруҳи

2-тур

Раш-милк – Ўз Донг Янг – 3:0 (1:0)

Голлар: Аҳрор Ўткамов, Муҳаммадкомил Низомов, Бахтиёр Қосимов.

Ёзёвон лочинлари – Дўстлик – 3:0 (1:0)

Голлар: Бунёд Абдуманнонов (пен), Зоҳидбек Исмоилов, Абдумалик Исмоилов.

 

2-турдан кейин

Ёзёвон лончилари 2 2 0 0 5-0 6
Раш-милк 2 2 0 0 5-0 6
Дўстлик 2 0 0 2 0-5 0
Ўз Донг Янг 2 0 0 2 0-5 0

АНОНС

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

4-тур

4 феврал

Турон – Ўз Тонг Хо                          Нефтчи СК   11:00

Истиқлол – Қўқон-1912 (U-21)       Нефтчи СК    14:00

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

4-тур

4 феврал                  

Цементчи- Қўқон-1912       ФарДУ стадиони      11:00

Локомотив – Шердор           ФарДУ стадиони      14:00

Аброр ДЕҲҚОНОВ.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО