Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
КЕТМА-КЕТ УЧИНЧИ ҒАЛАБА

04.02.2019

Навбатдаги баҳсда ҳам жанговар таркиб билан майдонга тушган футболчиларимиз илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. 6-дақиқада Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. 16-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. Холмуҳаммедов тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Шахбоз Эркинов зарбаси ноаниқ бўлди. Бундан ташқари, Эркинов офсайдда қолган эди. 19-дақиқасида ҳисоб очилди. Ажойиб комбинациясидан кейин Бехруз Садиллоев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 40-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ пенальтини Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди.
Беҳруз Садиллоев бугун чиройли ўйин кўрсатди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. 65-дақиқада Шахбоз Эркинов рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. 70-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни йириклаштириш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Бурчак зарбасидан сўнг рақибларимизни дарвоза тўсини навбатдаги голдан сақлаб қолди. 78-дақиқада яна бир вазиятдан фойдалана олмадик. Тимур Ҳакимов тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб ташламоқчи бўлди, зарба салгина ноаниқ чиқди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановдан супер зарба ва дарвозабондан ажойиб сейв кўрдик. 84-дақиқада жароҳат сабабли Рўзиев майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда жамоамиз майдонда 1 киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Боиси захирада бошқа ўйинчи қолмаган эди. Сўннги дақиқаларда Тимур Ҳакимов ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа, вакилларимиз турнирдаги учинчи ғалабани қўлга киритди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
“В” гуруҳи
4-тур
“Цементчи” – “Қўқон-1912” – 0:3 (0:1)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Аскер Нажафалиев.
Голлар: Беҳруз Садиллоев (19). Шаҳбоз Эркинов (65), Тимур Ҳакимов (90).
“Цементчи”: 12. Абдулазиз Бурҳонов, 2. Маҳаматов, 4. Мирҳомид Акбаров, 8. Азиз Фозилов, 9. Достон Рашидов, 10. Фаҳриёр Ўринбоев, 13. Бобур Исроилов, 14. Нодир Юлдашев, 15. Ибодулла Абелфайзов, 18. Достон Бобожонов, 23. Фаррух Ахунов.
Захира: 3. Шаҳбоз Ғаниев, 6. Азиз Абдуқодиров, 7. Алишер Юлдашев, 17. Искандар Анваров, 21. Оллоёр Солижонов, 22. Нозим Бобожонов, 24. Раҳматулло Холмирзаев.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Носирбек Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Суҳроб Неъматов, Муҳаммаданас Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО