Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ

04.02.2019

Бу галги учрашувни ҳам ёшларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 12-дақиқада футболчиларимизда яхши имконият вужудга келди. Жарима зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Лекин ундан вакилларимиз самарали фойдалана олишмади. Тайм давомида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларга эга бўлишди. 30-дақиқада рақиб футболчисини жарима майдончаси ёнидан қўполлик билан тўхтатиб қолган Алпомиш Телапов бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Вадим Агишев ушбу вазиятни “сўнгги умид чораси” деб топди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида ёшларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима тўпни Савелий Абрамов қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли тарзда бошланди. Рақибларимиз ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ташланишди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолган ёшларимиз эса мардонавор ҳимояланиш билан бирга қарши ҳужумларда хавфли вазиятларни вужудга келтиришга ҳаракат қилишди.

Ўйин охирига қадар томонлар ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади. Шу тариқа, ягона гол эвазига ёшларимиз ғалаба қозонишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

4-тур

“Истиқлол” –  “Қўқон-1912” (U-21) – 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Шавкат Насибуллаев.

Гол: Савелий Абрамов – 45,

“Истиқлол”: 1. Рустам Нартожиев, 2. Азиз Мадалиев, 3. Улуғбек Худойбердиев, 8. Сардор Сотиволдиев, 11. Анвар Ҳожимирзаев, 13. Тимур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 15. Бобур Аминжонов, 21. Элёр Мамасолиев, 30. Элдор Эргашев, 77. Умид Қодиров.

Захира: 12. Шерзод Адбураимов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Даврон Қорабоев, 7. Ризо Айвазов, 9. Улуғбек Исомиддинов, 10. Билол Мухторов, 18. Асад Мамасодиқов, 19. Сайдулло Абдуллаев, 20. Озод Давронбеков, 22. Файзулло Жуманқўзиев.

“Қўқон-1912” (U-21): 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Саиджамол Давлатжонов, 7. Жасур Ёқубов, 8. Бекзод Каримов, 11. Тимур Усмонов, 14. Алпомиш Телапов, 17. Дилшод Баратов, 25. Савелий Абрамов, 70. Жавоҳир Расулов, 97. Иқбол Маликжонов, 99. Абдуллох Миркомилов.

Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 9. Рамз Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 20. Дилшод Самиков, 27. Умид Муҳаммадалиев, 96. Шаҳзод  Маъмуржонов, 98. Барҳаёт Саидаҳмаджонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО