Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: ЕТТИНЧИ КУН

05.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақасида еттинчи кун ҳам ортда қолди. Вақт ўтган сари ўйинлардаги шиддат ҳам ошиб бормоқда. Кеча “А” ва “В” гуруҳларда  4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

“Турон”нинг навбатдаги мағлубияти

“А” гуруҳида чоарк финалга чиқиш учун кураш қизғин кечмоқда. Бу гуруҳда яққол фаворитнинг ўзи йўқ ҳисоби. Андижоннинг “Ўз Тонг Хо” жамоаси ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганини исботламоқда. Ориф Маматказин шогирдлари кечаги ўйинда Яйпаннинг “Турон” клубини доғда қолдирди. Баҳром Ҳакимов бошқарувидаги “Турон” жамоасидан мухлисларнинг умидлари катта эди. Бироқ, Фарғона вилояти чемпиони (иккинчи лига ғолиби) саналган яйпанликлар учта учрашувнинг барчасида мағлубиятга учрашди.

Гуруҳдаги барча ўйинларини ўтказиб бўлган “Ўз Тонг Хо” эса етти очко билан иккинчи ўринда бормоқда.  Чорак финал масаласи сўнгги турда ҳал бўлади.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

4-тур

“Турон” –  “Ўз Тонг Хо” – 1:3  (1:2)

Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев.

“Турон”: 36. Мирзоҳид Жалилов, 2. Лазиз Абдурашидов, 3. Оқил Маҳмудов, 5. Ойбек Аҳматов, 6. Жасур Юлдашалиев, 10. Мўйдин Мамазулумов,15. Шохрух Холматов, 17. Достон Мелиқўзиев, 21. Аброр Раҳмонов, 22. Ориф Мамажонов, 23. Дониёр Тўлашев.

Захира: 30. Алишер Пахриддинов, 4. Эсонали Фозилов, 11. Дониёр Мадаминов, 14. Абдухолиқ Зияев, 18. Аслиддин Тоштемиров, 20. Жавоҳир Юнусов, 21. Муҳаммад Қурбонов.

 

“Қўқон-1912” (U-21)нинг ғалабаси

Ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётган “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси бу гал Про-лига етакчиларидан бири – Фарғонанинг “Истиқлол” клубига қарши майдонга тушишди. Ушбу баҳс ҳам шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди.

Биринчи тайм ўрталарида “Қўқон-1912” (U-21) клуби аъзоси Алпомиш Телапов ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, қўқонлик ёшлар матонатли ўйин кўрсатиши ва қийин лекин муҳим ғалабага эришишди. Учрашувдаги ягона голни биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Савелий Абрамов киритди. У жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, рақиб дарвозасини ишғол этди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

4-тур

“Истиқлол” –  “Қўқон-1912” (U-21) – 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Шавкат Насибуллаев.

Гол: Савелий Абрамов – 45,

“Истиқлол”: 1. Рустам Нартожиев, 2. Азиз Мадалиев, 3. Улуғбек Худойбердиев, 8. Сардор Сотиволдиев, 11. Анвар Ҳожимирзаев, 13. Тимур Султонов, 14. Рустам Абдуҳамидов, 15. Бобур Аминжонов, 21. Элёр Мамасолиев, 30. Элдор Эргашев, 77. Умид Қодиров.

Захира: 12. Шерзод Адбураимов, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Даврон Қорабоев, 7. Ризо Айвазов, 9. Улуғбек Исомиддинов, 10. Билол Мухторов, 18. Асад Мамасодиқов, 19. Сайдулло Абдуллаев, 20. Озод Давронбеков, 22. Файзулло Жуманқўзиев.

“Қўқон-1912” (U-21): 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Саиджамол Давлатжонов, 7. Жасур Ёқубов, 8. Бекзод Каримов, 11. Тимур Усмонов, 14. Алпомиш Телапов, 17. Дилшод Баратов, 25. Савелий Абрамов, 70. Жавоҳир Расулов, 97. Иқбол Маликжонов, 99. Абдуллох Миркомилов.

Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 9. Рамз Исақов, 10. Иброҳим Мухторов, 20. Дилшод Самиков, 27. Умид Муҳаммадалиев, 96. Шаҳзод  Маъмуржонов, 98. Барҳаёт Саидаҳмаджонов.

4-турдан кейинги ҳолат

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
Нефтчи 3 2 1 0 5-2 7
Ўз Тонг Хо 4 2 1 1 6-4 7
Қўқон-1912 (U-21) 3 1 1 1 2-3 4
Истиқлол 3 1 1 1 2-2 4
Турон 3 0 0 3 2-6 0

 

Чорак финал масаласи ҳал

“В” гуруҳидаги вазият “А” гуруҳидаги каби чигал эмас. Бу ерда чорак финалчилар аниқланиб бўлди. Навбатдаги баҳсни ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлаган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам чорак финал масаласини ҳал қилди. “Цементчи”га қарши кечган баҳсда ҳам қўқонликлар катта ташаббусга эга бўлишди.

Айтганча, Мурод Холмуҳаммедов пенальтини голга айлантира олмади. Бундай ҳолат унинг фаолиятидан биринчи марта рўй берган бўлса ажаб эмас.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

4-тур

“Цементчи” – “Қўқон-1912” – 0:3 (0:1)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Аскер Нажафалиев.

Голлар: Беҳруз Садиллоев (19). Шаҳбоз Эркинов (65), Тимур Ҳакимов (90).

“Цементчи”:  12. Абдулазиз Бурҳонов, 2. Маҳаматов, 4. Мирҳомид Акбаров, 8. Азиз Фозилов, 9. Достон Рашидов, 10. Фаҳриёр Ўринбоев, 13. Бобур Исроилов, 14. Нодир Юлдашев, 15. Ибодулла Абелфайзов, 18. Достон Бобожонов, 23. Фаррух Ахунов.

Захира: 3. Шаҳбоз Ғаниев, 6. Азиз Абдуқодиров, 7. Алишер Юлдашев, 17. Искандар Анваров, 21. Оллоёр Солижонов, 22. Нозим Бобожонов, 24. Раҳматулло Холмирзаев.

“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Носирбек Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Суҳроб Неъматов, Муҳаммаданас Ҳасанов.

 

“Шердор” яна уч очко соҳиби

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Самарқанднинг “Шердор” жамоаси асосий рақиби – “Локомотив” (U-18)га қарши майдонга тушди. Ушбу баҳс гурҳдан чорак финалга ким йўлланма олиши борасидаги саволларга ойдинлик киритиб бериши лозим эди. Якунда шундай бўлди ҳам. “Шердор” рақибини доғда қолдириб, очколар сонини 9 тага етказиб олди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

4-тур

“Локомотив” (U-18)” – “Шердор” – 0:2 (0:2)

 

4-турдан кейинги ҳолат

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
Қўқон-1912 3 3 0 0 14-1 9
Шердор 4 3 0 1 8-4 9
Локомотив U-21 3 1 1 1 1-2 4
Цементчи 3 0 1 2 0-5 1
Зафар 3 0 0 3 1-12 0

 

АНОНС

Бугунги ўйинлар

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

5-тур

5 феврал

Зафар – Цементчи                      ФарДУ стадиони             11:00

Қўқон-1912 – Локомотив          ФарДУ стадиони            14:00

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“С” гуруҳи

3-тур

5 феврал

“Нефтчи” U-18 –  Ифтихор            Футбол инернат стадиони  11:00

ФарДУ- Футбол академия               Футбол инернат стадиони  14:00

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

D” гуруҳи

3-тур

5 феврал

Дўстлик – Ўз Донг Янг                     Ёзёвон Марказий стадион 11:00

Ёзёвон лочинлари – Рашмилк          Ёзёвон Марказий стадион            14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО