Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: ЎНИНЧИ КУН

08.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақасида кучилар сараланиб бормоқда. Кеча турнирда чорак финал ўйинлари ўтказилди. Бугун эса ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

“Шердор”нинг юриши давом этади

Самарқанднинг “Шердор” жамоаси мухлис ва мутахассисларда яхши таассурот қолдираётганди ва хақли равишда ярим финалга қадар етиб келди. Чорак финалнинг дастлабки жуфтлигида Про-лиганинг икки вакили – “Шердор” ва “Ёзёвон лочинлари” тўқнаш келишди. Тенг кучга эга бўлган жамоаларнинг ўйини ҳам тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда томонлар гол уришни уддалай олшмади. Иккинчи бўлимда эса мухлисларга иккита гол кўриш насиб этди. Аввалига ёзёвонликлар пенальтидан ҳисобни очган бўлишса, ўйин якунланиши арафасида самарқандликлар ҳисобни тенглаштиришди. Регламентга кўра, учрашув якунланиши билан ғолибни аниқлан мақсадида пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Ўзига хос футбол лотореясида “Шердор”нинг омади келди. Самарқандликлар 5:4 ғисобда рақиблан устун келишди ва ярим финал иштирокчисига айланишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Чорак финал

“Ёзёвон-Лочинлари” – “ШЕРДОР” – 1:1 (Пен. сер-4:5)

Голлар: Бунёдбек Абдуманнонов (пен) – Ислом Шарипов

 

Сўнгги дақиқадаги омад

Мусобақанинг ўтган йилиги ғолиби Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сўнгги учрашувларда охирги дақиқаларда киритган гол эвазига ғалаба қозонмоқда. Чорак финалда Баҳром Ҳайдаров шогирдларига ФарДУ клуби рақиблик қилди. “Талабалар” жамоаси номдор рақибга қарши мардонавор кураш олиб боришди дейиш мумкин. Негаки, “Нефтчи” футболчилари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига ярим финал масаласини ҳал этишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Чорак финал

 “НЕФТЧИ” – “ФарДУ”  – 1:0 (0:0)

Гол: Шодиёр Хожиматов 90+2.

“Нефтчи”: 80. Шуҳрат Раҳмонов, 7. Достон Абдураҳмонов, 10. Идрис Бикмайкин, 13. Аббос Шодмонов, 15. Нодир Камолов, 20. Асилбек Ғойибжонов, 21. Бобур Исроилов, 23. Алишер Абдувоҳидов, 25.Сирож Ҳамроев, 26. Отабек Исроилов, 44. Аҳмаджон Рўзибоев.

Захира: 12. Музаффар Абдуллаев, 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Шохжаҳон Усмонов, 6. Ибоджон Абелфазов, 8. Илҳомжон Ваҳобов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 11.Эломон Каримов, 22.Ислом Тошпўлатов, 32.Отабек Зокиров.

Бир-бирига ўхшамаган бўлимлар

Мусобақани юқори даражада ўтказаётган ва сермаҳсул ўйин намойиш этаётган “Қўқон-1912” жамоаси бу сафар ҳам рақибидан йирик ҳисобда устун келди. Қўқонликларнинг чорак финалдаги рақиби – Шаҳрихоннинг “Раш-милк” клуби бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса секин-аста ташаббусни ўз қўлларига олган қўқонликлар рақиблари дарвозасига бешта тўп киритишга муваффақ бўлишди. Кечаги баҳсда “Қўқон-1912” таркибида тўрт нафар легионер футболчи майдонга тушди. Булар – дарвозабон Боян Кнежевич (Сербия), ҳимоячилар Марко Милич, Милош Николич (иккиси ҳам Сербия) ва ҳужумчи Недо Туркович (Босния ва Герцогавина). Ўйинда ҳисобни очиш айнан босниялик футболчига насиб этди. 66-дақиқада ажойиб комбинациядан кейин рақиб дарвозаси ишғол этилди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди. Қайтган тўпни эса Недо дарвозага тўғирлаб қўйди. Шундан кейин қўқонлик шиддатни оширишди ва рақиб дарвозасига яна тўртта тўп киритишди. Недо Турковия кечаги баҳсда дубль қайд этди. Шу тариқа, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ярим финалга йўллама олишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Чорак финал

“ҚЎҚОН-1912″ –  “Раш-милк” – 5:0 (0:0)

Голлар: Недо Туркович (66), (73), Қувондиқ Рўзиев (69), Тимур Ҳакимов (70), Суҳроб Неъматов (95).

“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 41. Недо Туркович, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 97. Милош Николич.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 55. Суҳроб Неъматов, 78. Бехруз Садиллоев, 95. Тимур Усмонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

 

Яна охирги дақиқалар

Ярим финалнинг сўнгги иштирокичиси ҳам сўнгги дақиқалардаги гол эвазига маълум бўлди. “Нефтчи U-18” жамоаси “Ўз Тонг Хо”га қарши кечган драматик баҳсда охирги дақиқаларда кириттган ягона гол туфайли ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Чорак финал

“НЕФТЧИ U-18” – “Ўз Тонг Хо” – 1:0 (0:0)

 

АНОНС

Бугунги учрашувлар

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Ярим финал

“Нефтчи” – “Шердор”                   Соат 10:30 да “Нефтчи” СК стадиони

“Қўқон-1912” – “Нефтчи U-18”    Соат 13:30 да “Нефтчи” СК стадиони

Аброр ДЕҲҚОНОВ

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО