Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

08.02.2019

Кутилганидек, учрашув футболчиларимизнинг ҳужумлари остида бошланди. 5-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тепиб майдонни тарк этди. 13-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Носир Отақўзиев боши билан дарвоза томон йўллади. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Биринчи бўлимда жамоалар навбат билан кетма-кет ҳужумлар ташкил этишларига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб очилмади. Айтганча, “Нефтчи” (U-18) таркибида бир қатор тажрибали ўйинчилар тўп сураётганини таъкидлаш жоиз.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 60-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Жарима зарбасидан сўнг футболчимизнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 67-дақиқа “Нефтчи” футболчилари яхши имкониятга эга бўлишди. Захирадан майдонга тушган Отабек Исроилов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Кнежевич ўзини кўрсатди. 70-дақиқада Отабек Исроилов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 77-дақиқада захирадан майдонга тушган Шахбоз Эркиновнинг жарима майдончаси ичида боши билан берган зарбасини рақиб посбони катта қиқийнчилик билан қайтариб қолди. 81-дақиқада ҳисоб очилди. Недо Туркович рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 88-дақиқада Шахбоз Эркинов иккинчи голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, жамоамиз ярим финалга ишончли ғалабага эришиб, финалга йўлланма олди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
Ярим финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” (U-18) – 2:0 (0:0)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Дониёр Сайлолов, Ришат Нугмонов, Вадим Агишев.
Голлар: Недо Туркович – 81, Шахбоз Эркинов – 88.
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Марко Милич, 95. Тимур Усмонов, 97. Милош Николич.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 41. Недо Туркович, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Нефтчи” (U-18): 21. Фаррух Турдалиев, 3. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 10. Эламон Каримов, 19. Анвар Бердиев, 20. Сирож Ҳамроев, 23. Илҳом Ибрагимов, 24. Аҳмад Рўзибоев, 33. Аслиддин Тоштемиров, 35. Аббос Шодмонов, 88. Нодир Камолов, 99. Ибод Абелфайзов.
Захира: Шуҳрат Раҳмонов, 9. Озод Комилов, 32. Бобур Исроилов, 34. Азиз Мухторов, 70. Шаҳзод Усмонов, 71. Достон Абдураҳмонов, 77. Хуршид Асқаралиев, 87. Илҳом Ваҳобов, 94. Отабек Исроилов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО