Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: ЎН БИРИНЧИ КУН

09.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақаси ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Мана бир неча кундирки, мухлислар ажойиб ўйинлар гувоҳига айланишди. Кеча турнирда ярим финал ўйинлари ўтказилди. Бугун эса бу йилги мусобақанинг ғолиби аниқланади. Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

“Нефтчи” – биринчи финалчи

Ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби – Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси биринчи ярим финалда Самарқанднинг “Шердор” клубига қарши майдонга тушди. Биринчи турданоқ мухлисларда яхши таассурот қолдирган самарқандликлар бу гал ҳам рақибларига етарлича ташвиш туғдира олишди. Ўйин тенг курашлар остида ўтиб, ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан “Шердор” футболчиси ўз жарима майдончаси ичида мусобақанинг сермаҳсул ўйинчиларидан бири Ҳамидулло Абдуҳамидовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Воқеа жойига яқин бўлган бош ҳакам пенальти белгилади. Ўн бир метрли нуқтага яқинлашган  Абдуҳамидовнинг ўзи зарбада адашмади ва жамоасини финалга олиб чиққан голга муаллифлик қилди. Қолган дақиқалардаги ўринишлар ҳеч бир жамоага самара келтирмади ва ўйин шу ҳисобда поёнига етди. Шу тариқа, “Нефтчи” биринчи финалчига айланди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Ярим финал

“Нефтчи” – “Шердор” – 1:0 (0:0)

“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржамол Неъматов, 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 11. Идрис Бикмайкин, 20. Дилёр Ирматов,  21. Абдужалил Маназаров, 22. Ислом Тошпўлатов, 44. Отабек Зокиров.

Захира: 1. Хуршид Муҳаммадов, 7. Достон Абдураҳмонов, 8. Илҳомжон Ваҳобов, 10. Хуршид Асқаралиев, 15. Азиз Мухторов, 23. Алишер Абдувохидов, 26. Бобур Исроилов.

 

“Қўқон-1912” ҳам финалда

Иккинчи ярим финал ҳам мухлислар кутган шиддатни тақдим этди. “Нефтчи” (U-18) таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп сурагани ўйиннинг кескин ўтишини таъминлади.

Қўқонликлар 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқин келишди. Суҳроб Бердиев томонидан ижро этилган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлимда жамоалар навбат билан кетма-кет ҳужумлар ташкил этишларига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 60-дақиқада “Шунқорлар” яна ҳисобни очишга яқинлашишди. Жарима зарбасидан сўнг қўқонлик футболчининг боши билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 81-дақиқага келиб “Қўқон-1912”нинг Босния ва Герцогавиналик ўйинчиси Недо Туркович рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Учрашув якунланиши арафасида Шахбоз Эркинов иккинчи голга муаллифлик қилди ва “Қўқон-1912”нинг ишончли ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари финалга йўлланма олишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” (U-18) – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Дониёр Сайлолов, Ришат Нугмонов, Вадим Агишев.

Голлар: Недо Туркович – 81, Шахбоз Эркинов – 88.

“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Марко Милич, 95. Тимур Усмонов, 97. Милош Николич.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 41. Недо Туркович, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Нефтчи” (U-18): 21. Фаррух Турдалиев, 3. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 10. Эламон Каримов, 19. Анвар Бердиев, 20. Сирож Ҳамроев, 23. Илҳом Ибрагимов, 24. Аҳмад Рўзибоев, 33. Аслиддин Тоштемиров, 35. Аббос Шодмонов, 88. Нодир Камолов, 99. Ибод Абелфайзов.

Захира: Шуҳрат Раҳмонов, 9. Озод Комилов, 32. Бобур Исроилов, 34. Азиз Мухторов, 70. Шаҳзод Усмонов, 71. Достон Абдураҳмонов, 77. Хуршид Асқаралиев, 87. Илҳом Ваҳобов, 94. Отабек Исроилов.

 

АНОНС

Бугун

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

Финал

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”

Учрашув жойи: ФарДУ стадионида

Бошланиш вақти: 10:00

 

Учрашув якунлангандан сўнг мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирлаш маросими ташкил этилади. Барча мухлисларни қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйинга таклиф этамиз. Айтганча, финал “Вилоят дербиси” мақомига эга эканлигини ҳам унутманг!

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО