Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолиби!

09.02.2019

Бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган. “Вилоят ҳоким кубоги-2019” финали ҳам шундай тарзда ўтди. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. 10-дақиқада рақиб дарвозасида хавфли вазият вужудга келди. Вакилларимиз жарима тўпидан кейин комбинация ижро этишди. Холмуҳаммедовдан тўпни қабул қилиб олган Маматхўжаевнинг кучли зарбасини “Нефтчи” посбони қайтаришга эришди. Таймнинг қолган дақиқалари ҳам “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Гоҳ у гоҳ бу жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланишга келганда жамоалар оқсашди. 42-дақиқада рақиб жарима майдончасида рақибларидан илдамроқ ҳаракат қилган Тимур Усмонов дарвоза томон зарба берди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

DSC_3688
Иккинчи бўлим бошланишида футболчиларимиз ҳисобни очишди. “Нефтчи” ўйинчисининг қўпол хатосидан кейин Тимур Усмонов рақиб дарвозасини ишғол этди. 57-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 69-дақиқада футболчиларимиз ижросида чиройли комбинация кўрдик. Бердиевнинг зарбасидан кейин Турдалиев маҳорат кўрсатди. 81-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Тананниг зарбасига аниқлик етишмади.
Қолган дақиқаларда томонлар ҳарчанд ўринмасин, ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди ва “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолибига айланди. Қўқонликлар 2017 йилда ҳам ушбу совринни қўлга киритишганди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
Финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.
Гол: Тимур Усмонов – 48
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов.
Захира: 77. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 41. Недо Туркович, 55. Суҳроб Неъматов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Милош Николич.
“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржалол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 18. Абдужамол Маназаров, 20. Диёр Ирматов, 44. Отабек Зокиров.

DSC_3777

DSC_3763

DSC_3729

DSC_3676

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО