Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Баҳодир Акрамов “Қўқон-1912”ни тарк этди

12.02.2019

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” футбол клуби таркибида ўзгаришлар давом этмоқда. Куни кеча жамоа ўзининг содиқ футболчиларидан бири Баҳодир Акрамов билан хайрлашди.

Маҳоратли ярим ҳимоячининг жамоадан кетишига “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қуйидагича изоҳ берди.
-Баҳодир Акрамов – биз уни Боря деб чақирамиз. Баҳодир яхши инсон, жамоамизнинг ёқимтой футболчиларидан бири. Кам гапирадиган, ўйин пайтида ёшларга далда берадиган, Қўқон футболи учун жонини берадиган футболчи. Ҳақиқий Қўқон фарзанди. Айтган кўрсатмаларимни сўзсиз бажарадиган футболчи. Қўқонлик мухлислар ва жамоамиз аъзолари бу футболчини ҳали кўп соғинамиз. Унинг рақибдан тўпни олиб қўйишлари, узоқ масофадан йўллайдиган аниқ ва кучли зарбалари, тўхтаган ўйинни тезда бошлаб юбориш каби хислатларини унутиб бўлмайди. Стадиондаги мухлисларнинг “Боряни қўй” деб ҳайқиришлари…
Менга ҳозир жуда қийин бундай футболчилар билан хайрлашиш. Чунки бизнинг жамоада футболчининг нафақат маҳорати, балки инсонийлик хислатларини биринчи ўринга қўямиз. Бу футбол шунақа экан. Вақт ўтган сари анча кўп футболчилар билан хайрлашишга тўғри келди. Баҳодир мени укамдек, фарзандимдек бўлиб қолган. Очиғи кўзимга ёш келди…. Баҳодир сенга омад тилайман ! “Қўқон-1912” жамоасининг ва менинг эшикларим сен учун доим очиқ – дейди Нўъмон Ҳасанов.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти , мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Баҳодир Акрамовга жамоамиз учун қилган хизматларига каттадан – катта миннатдорчилик билдирамиз. Акрамовнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО