Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Тошкентдаги йиғин бошланди, Недо Туркович эса ватанига қайтиб кетди

13.02.2019

“Қўқон-1912” жамоаси мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Тошкент шаҳрида ўтказади. Жамоа аъзолари кечадан Тошкентда йиғилишди ва машғулотларни бошлаб юборишди.

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳоким кубоги-2019” турнирида Нўъмон Ҳасанов бир қатор янги футболчиларни, шу жумладан Сербия ҳамда Босния-Герцоговинадан ташриф буюрган футболчиларни синовдан ўтказди.
Босниялик ҳужумчи Недо Туркович “Қўқон-1912”нинг навбатдаги йиғинида иштирок этмайдиган бўлди, у бугун эрта тонгда ўз юртига қайтиб кетди. Сербия давлатидан келган легионерлар эса жамоамиз билан машғулотларни давом эттиришади.
Тошкент йиғинида “Қўқон-1912” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Йиғин давомида ўтказилиши режалаштирилган назорат ўйинларида мураббийлар штаби таркибни оптимал кўринишга олиб келишга ҳаракат қилишади. Жамоамиздаги ўзгаришлар ва назорат ўйинлари ҳақида сизларга батафсил хабар бериб борамиз.

Машғулотлар Чилонзордаги “Пахтакор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтмоқда. Бугундан бошлаб футболчиларимиз  кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишади. Ҳозирча таркибимизда ўзгаришлар бўлгани йўқ.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2856
2Buxoro2852
3QO'QON-19122846
4Sho'rtan2841
5Aral2838
6Xorazm2829
7Olimpik Mobiuz2824
8Do'stlik2817
U-21 биринчилиги
#КлубЎО