Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” футбол клуби академия масаласини ҳал қилди

14.02.2019

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси олдинда турган янги мавсумдан олдин суперлига клублари олдига бир қатор жиддий талабларни қўйган эди. Бу талабларнинг энг асосийларидан бири , ҳар бир клуб ўзининг футбол академиясига эга бўлиши ёки ЎФА қошидаги бирон академия билан шартнома қилиши лозим эди.

“Қўқон-1912” футбол клуби бугун ПФЛнинг академия масаласидаги талабини бажарди. Жамоамиз раҳбарияти бугун ЎФА қошидаги Фарғона футбол академияси билан ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.
Энди стадион борасидаги талабга келадиган бўлсак, Қўқондаги “Марказий” стадионbда катта ҳажмдаги ишлар бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугунги кунда “Марказий” стадион майдони тўлиқ янгиланиш арафасида. Стадионимизга сифати юқори бўлган тайёр чим олиб келиб ўрнатилади. Айни кунда майдон дренаж ва суғориш тизимлари тўлиқ янгиланиб, чимни ётқизиш учун тайёр ҳолатга келтирилган. Мутахассислар чим ётқизиш учун бироз қулай бўлган об-ҳаволи кунларни кутиб турибдилар. Яқин кунларда “Марказий” стадионига янги чимни ўрнатиш бошланади.
Шунингдек стадионимиз ёритгичлари ҳам янгиланиб, ПФЛ талаб қилган люкс ҳолатига келтирилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО