Нўъмон Ҳасанов: “Бугун ҳақиқий “жанг” бўлди”
the_title()

31.03.2019

Coca Cola Суперлигаси 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Андижон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

-Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, ҳақиқий “жанг” бўлди. Бугун шогирдларимнинг ўйини қовушмагандек бўлди. Биз истаган футбол бундай эмас.
Бугунги очилиш маросимини юқори даражада ташкил этиб берган Фарғона вилоят футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Ҳар икки жамоа ишқибозларига стадионда ажойиб мухит яратишгани учун раҳмат айтаман.
Юқорида айтганимдек, бугун ҳақиқий “жанг” бўлди. Жароҳат олган футболчилар борасида айтадиган бўлсам бу футбол, жароҳатлар эса унинг бир бўлагидир. Ҳеч қайси футболчи атайлаб рақибини жароҳатлаш учун ўйнамайди.
Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнини босиш осон эмас. Лекин унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Мавсум энди бошланганини унутмаслик лозим. Ҳали ҳаммаси олдинда.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО