04.04.2019
Coca Cola Суперлигаси баҳслари қизғин ва кескин курашлар остида ўтмоқда. Ўтказилган икки турда мухлислар бир-биридан чиройли ва шиддатли ўйинлар гувоҳига айланишди. Апрель ойи ҳам футбол ихлосмандларига ажойиб ўйинларни тақдим этади. Хусусан, “Қўқон-1912” жамоа ушбу ойда тўртта учрашувда майдонга тушади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бир неча кундан сўнг, аниқроғи, 7 апрель куни сафарда АГМК клубига қарши ўйин ўтказишади. Орадан бир ҳафта ўтиб, яъни, 14 апрель куни “Бухоро” жамоасини қабул қиламиз. Ушбу баҳс ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани бор гап. Футболчиларимиз 19 апрель куни Навоийга сафар уюштиришади. Шу куни вакилларимиз “Қизилқум” меҳмони бўлишади. Апрель ойидаги тўртинчи учрашувимиз ҳам сафарда бўлиб ўтади. 27 апрель куни қўқонликлар Бекободда “Металлург” меҳмони бўлишади.
Барча учрашувларда футболчиларимизга омад тилаб қоламиз.