Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АГМК – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

06.04.2019

Coca Cola Суперлигаси 3-тур доирасидан ўрин олган АГМК – “Қўқон-1912” баҳси эртага Олмалиқда бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 10 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Бешта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 12-13  жамоамиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 17 очко мавжуд.

Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувлар:
18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1
30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2
25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0
12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0

09.11. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 1:3

Факт: Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги учта учрашувда мезбонлар ғалаба қозона олишмаяпти.

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро тўртта баҳсда майдонга тушишганди. Ўйинларнинг иккитасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта баҳсда ҳисоб очилмаган. Битта учрашувда эса рақибимиз устун келган. Олмалиқда ўтказилган сўнгги беллашувда вакилларимизнинг қўли баланд келган.

Мағлубиятсиз серия

Айни дамда жамоамизнинг кетма-кет ўйинлардаги мағлубиятсиз серияси 8 та учрашувни ташкил этмоқда. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари охирги саккизта (ўтган мавсум сўнггида 6 та, янги мавсумда 2 та) ўйинда майдони мағлуб бўлмаган ҳолда тарк этишмоқда. Ушбу анъана узоқ вақт давом этишини тилаб қоламиз.

405-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 405-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 404 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 145 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 62 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 197 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 538 – 730. Умумий очколар 497 тани ташкил этади.

Coca Cola Суперлигаси 3-тур доирасидаги АГМК билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 405-ўйини сифатида тарихда қолади.

Айтганча, жамоамизнинг бундан олдинги икки юбилей учрашув айнан АГМКга қарши кечган баҳсларга тўғри келганди. 2015 йилда 300-, 2018 йилда 400-учрашувни олмалиқликларга қарши ўтказганмиз.

Бошланиш вақтлари

АГМК -“Қўқон-1912” учрашуви, эртага Олмалиқдаги “ОКМК” спорт мажмуаси стадионида соат 17:15 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 3-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув  Олмалиқдаги “Металлург”  стадионида соат 15-30да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО