Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ САФАРДА ДУРАНГ ЎЙНАШДИ

06.04.2019

Мазкур ўйин олдидан АГМК жамоасининг ёшлари дастлабки икки турда ғалаба қозонишган. Вакилларимиз ҳисобида эса бир ғалаба ва бир мағлубият бор эди. Ўтган турда рақибдан устун келган Раҳмат Иноғомов шогирдлари бугунги баҳсни фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқадаги ҳужумдан кейин бурчак зарбасига эга бўлган эдик, лекин ундан самара чиқара олмадик. 13-дақиқада Отабек Қодировда қулай имконият бўлган эди. У рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам қоида бузилмаганлигини кўрсатди. Учрашувнинг 21-дақиқасида ҳисоб очилди. Дилшод Самиқов рақиб  ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Голдан кейин мезбонлар бироз жонланишди. 36-дақиқада ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. Отабек Қодиров қулай вазиятни голга айлантира олмади. Таймнинг қолган дақиқаларида томонлар бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтирганларига қарамай, танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди. Умуман олганда, биринчи бўлимни ёшларимиз аъло даражада ўтказишди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 48-дақиқада мезбонлар посбони ўз жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, АГМК футболчиси очиқ дарвозага 2-3 метрдан ноаниқ зарба йўллади, бу вазиятда ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишганди. 61-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлишганди. Рамзбек Исақов ҳимояда ишончли ўйинаб хавфни бартараф этди. 64-дақиқада ёшларимизда ҳисобни ошириш учун яхши имконият вужудга келди. Кутилмаганда рақиб дарвозаси томон йўлланган зарба АГМК дарвозасидан жой олиши мумкин эди. Дарвозабон маҳорат кўрсатди. 65-дақиқада Дилшод Баратов рақибларнинг деярли ярим жамоасини алдаб ўтди. Бироқ уни қўллайдиган шериклари топилмади.

82-дақиқада жарима зарбасидан сўнг мезбонлар футболчиси Шахзодбек Алиқулов ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Аммо учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, Раҳматжон Иноғомов шогирдлари Олмалиқдан бир очко билан қайтадиган бўлишди.

 

U-21 Биринчилиги

3 – тур

“АГМК”  – “Қўқон-1912” – 1:1 (0:1)

Ҳакамлар: Найим Қосимов, Ҳусан Худойбердиев, Ҳусниддин Ўралов, Сардор Миродилов.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: – Шахзодбек Алиқулов – 82. – Дилшод Самиқов – 21.

“АГМК”: 1. Эрбол Манапов, 2. Достон Бердиқулов, 3. Шахзод Алақулов, 8. Сардор Абдунабиев, 9. Шахзод Нурматов, 10. Жасур Умаров, 13. Элдор Бегимов, 14. Марко Зочевич, 18. Камрон Абдулҳамидов, 19. Шуҳрат Иноятов, 20. Азамат Жумабоев.

Захира: 12. Миразиз Мавлонов, 4. Сайдулло Тошпўлатов, 5. Лазизбек Муҳаммаджонов, 6. Сунатилло Абдуғаниев, 7. Фарҳод Имамов, 11. Маликшох Расулов, 21. Отабек Шерғозиев.

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Бекзод Каримов, 7. Дилшод Баратов, 9. Рамз Исақов, 14. Аваз Маматхўжаев, 22. Абдуллох Миркомилов, 23. Шаҳзод Маъмуржонов, 38. Дилшод Самиқов, 65. Жасур Ёқубов, 79. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 97. Отабек Қодиров.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 11. Иброҳим Мухторов, 15. Аюбхон Абдураҳимов, 70. Иброҳим Усмонов, 78. Аброр Усмонов, 96. Умид Муҳаммадалиев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО