10.04.2019
АГМКга қарши кечган учрашувдан кейин бир кун дам олган футболчиларимиз кечадан “Бухоро” билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юбориши. Кеча жамоамиз аъзолари Фарғона шаҳрида тўпланишди ва дастлабки машғулотларни ўтказишди. Мавсум бошланиш арафасида жароҳат олиб сафдан чиққан Жамшид Ҳасанов машғулотларшга қўшилганини айтиб ўтиш жоиз.
Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлига 4-тур доирасида “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашви 14 апрель куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 17:00га белгиланган.