“Қўқон-1912” клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

10.04.2019

Кеча Фарғона шаҳрида “Қўқон-1912” жамоасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда жамоа раҳбарияти, мураббйилар штаби ва футболчилар иштирок этишди. Йиғилишни “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов олиб борди. Кун тартибидан ўрин олган масала Олмалиқда бўлиб ўтган ўйин таҳлилига бағишланди. Жамоанинг мазкур баҳсда суст ҳаракат қилиши ва ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учрагани клуб раҳбарияти ҳамда мухлисларини ранжитди.

” Бу мағлубиятда барчанинг бирдек айби бор. Жамоанинг ҳамма аъзоси ўзига белгиланган вазифани юракдан чиқариб бажармаса , кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Биз бир оила бўлиб жипслашишимиз , бир ёқадан бош чиқариб ишлаб, вилоят раҳбарияти ҳамда мухлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишимиз керак. Футболчиларимизга нима шароит керак бўлса яратиб беришга тайёрмиз. Энди ўтган ўйинни эсдан чиқариб , олдимизда турган ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз лозим. Бу футбол, унда ҳар ҳил натижалар бўлиб туради. Руҳан тушкунликка тушмасдан, ўзимизга келиб олишимиз керак” -деди жумладан Б Толипов.
Йиғилишда ушбу беллашувда қўпол хатоларга йўл қўйган футболчилар жиддий огоҳлантирилди.
Шунингдек, клубнинг барча ходимларига мавсумнинг қолган қисмида ўзига берилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, жамоа муваффақиятига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш лозимлиги таъкидланди.
Футболчилар ва мураббйлар штабига ҳали ҳаммасини тузатиш имкони борлиги тушунтириб ўтилди. Кейинги турларда бўлиб ўтадиган ўйинларда ғалаба қозониш, қўқонлик мухлисларни хурсанд этиш, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш, келгуси ўйинларда ишқибозлар учун ўйнаш кераклиги ҳақида топшириқлар берилди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО