Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ КИЧИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ БЎЛИШДИ

13.04.2019

Учрашувни вакилларимиз кескин ҳужумлар билан бошлашди. 15-дақиқда Дилшод Самиқов қийин вазиятда бўлишига қарамай зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

22-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Гол маллифи Анвар Жўраев бўлди. Муҳаммаданас Ҳасанов жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди. Биринчи бўлимнинг якунланиши арафасида яна бир ҳужумимиз хавфли чиқди. Дарвозага йўлланган зарба кучсиз бўлди, натижада ҳимоячи тўпни эгаллаб ҳавфни бартараф этди.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. 55-дақиқада Жасур Ёқубовнинг бош билан берган зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди. 65-дақиқада Кнежевич жамоамизни иккинчи голдан сақлаб қолди. 85-дақиқада меҳмонлар иккинчи голни уришлари мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинга тегиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, ёшларимиз кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди.

 

U-21 Биринчилиги

4-тур

“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 0:1 (0:1)

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Достон Мирзарайимов, Шахбоз Ваҳобжонов, Жавоҳир Ҳакимов.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: Анвар Жўраев-22.

“Қўқон-1912”:  89. Боян Кнежевич, 2.Бекзод Каримов 7. Дилшод Баратов, 9. Рамз Исақов, 19. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 55. Абдуллох Миркомилов, 65. Жасур Ёқубов, 78. Отабек Қодиров, 79. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 11. Иброҳим Мухторов, 14. Аюбхон Абдураҳимов, 17. Умид Муҳаммадалиев, 70. Иброҳим Усмонов, 97. Аброр Усмонов, 95. Рустем Асанов.

 

“Бухоро”: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 13. Феруз Муинов, 18. Ойбек Бобоев, 19. Бекзод Саидов, 32. Бахтиёр Бозоров, 55. Охунжон Сайфуддинов, 77. Бехруз Зайнитдинов, 85. Қурбонбек Сатторов, 87. Анвар Жўраев, 88. Шаҳзод Бешимов, 97. Раҳмон Очилов.

Захира: 57. Шуҳрат Неъматов, 82. Муҳаммадсиддиқ Тимуров, 84. Солибек Каримов, 89. Жобирбек Наврўзов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО