Бахтиёр Ашурматов: “Омад биз томонда бўлди”

14.04.2019

Coca Cola Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

  • Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим эди. Чунки бу жамоалар ушбу тур олдидан кам очко жамғаришганди. Қўқонликлар олдинги турда АГМКга ютқазиб қўйишди. Биз ҳам ўз майдонимизда “Қизилқум”ни мағлубиятга учрата олмагандик. Ўйин олдидан йигитларга таъкидлагандим, бугун фақат ғалаба қозонишимиз лозимлигини. Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли бўлди. Улар ўз олдиларига қўйган вазифаларни яхши бажаришди. Қўқонликлар эса иккинчи бўлимни жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Омад биз томонда бўлди.

Ўзим Қўқонлик бўлганим учун “Қўқон-1912” жамоасига бефарқ эмасман. Ўзим бошқараётган жамоадан ташқари бошқа ўйинларда уларга мухлислик қиламан. Ҳали бу жамоа ўз сўзини айтишига ишонаман. Бухородан келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Иван Нагаев жуда ҳам тезкор ҳужумчи, бу каби ўйинчилар Ўзбекистонда жуда кам. У жароҳати боис анча машғулотларда иштирок эта олмади. Мана секин-аста спорт формасини тиклаб боряпти. Келажакда Нагаевдан умидимиз катта.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО