Азиз Тўхтабоев: “Бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз”

14.04.2019

Coca Cola Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

  • Биринчи таймда ўйинимиз бироз қовушмади. Йигитларда ўзларига бўлган ишонч етишмади. Иккинчи таймда яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда омад биздан юз ўгирди. Худо хоҳласа, кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз.

Мағлубиятда биринчи навбатда мураббийлар айбдор бўлади. Агар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Учрашув давомида йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга бошқача тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизга сабр тилаймиз. Бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Барча ишқибозларимизга катта раҳмат. Ҳар доим бизни яхши қўллаб туришибди.

Мағлубиятда ҳимоячилар ёки дарвозабонни айбламаган бўлардим. Майдонда 11 киши ўйнайди. Футбол жамоавий ўйин. Натижада барча бирдек айбдор.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО