16.04.2019
Фарғондаги “Истиқлол” стадионида “Бухоро”га қарши учрашув ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , тезроқ бу омадсизликни унутишга ҳаракат қилишмоқда. Жамоа кечадан бошлаб навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборган. Футболчиларимиз 18 апрел кунига қадар Тошкент шаҳрида машғулот олиб боришади.
Ҳар қандай жамоада ҳам омадсиз даврлар бўлиб туради. Футболчиларимиз бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетиш, мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилиш учун астойдил тер тўкмоқдалар.
Coca Cola суперлигасининг 5-тур учрашувини Нўъмон Хасанов шогирдлари 19-апрел , жума куни куни Навоий шаҳрида маҳаллий “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади. Футболчиларимизга навбатдаги баҳсда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз !