Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” устунлик ким томонида?

17.04.2019

Coca Cola Суперлига 5-тур доирасида вакилларимиз Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушишади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

17-учрашув
Бугунга қадар бу жамоалар чемпионат доирасида 16 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг ўнтаси навоийликларнинг қўли баланд келган. Бешта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 31-16, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 31 очко, “Қўқон-1912” эса 16 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:
22.09.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 1:0
08.03.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 0:2
19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:1
09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 1:1
09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:1
05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 5:1
16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:0
01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:2

Ўтган мавсумдаги ўйинлар
Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро бешта ўйин ўтказишди. Учрашувларнинг тўртаси миллий чемпионат баҳсларига тўғри келган бўлса, битта баҳс Ўзбекистон кубоги чорак финалига тўғри келган.
Ўйинларнинг учтасида (биттаси кубок доирасида) вакилларимиз ғалаба қозонишган. Ўтган мавсумдаги иккита баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган.

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 19 апрель жума куни “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида соат 18:30 да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса эртага соат 16:00да “Кимёгар” стадионда бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО