19.04.2019
Кеча Навоий шаҳридаги “Кимёгар” стадионида U-21 биринчилигининг 5- тур учрашуви бўлиб ўтди. Майдонда “Қизилқум” ҳамда “Қўқон-1912” жамоаларининг ўринбосарлар таркиблари ўзаро куч синашдилар. Катта иштиёқ билан тўп сурган Раҳматжон Иноғомов бошчилигидаги ёш футболчиларимиз 1-2 ҳисобида ғалаба қозониб сафардан муҳим уч очко билан қайтиб келдилар. Ўйинда жамоамиз киритган голларга Муҳаммаданас Хасанов ҳамда Тимур Усмоновлар муаллифлик қилишди. Мезбонлардан эса Суҳроб Ярашев бир марта дарвозамизни ишғол қилди.
Қуйида U-21 биринчилиги 5- тур “Қизилқум” – “Қўқон-1912” (1:2) ўйинидан олинган суратлар билан танишинг.