Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мавсумдаги биринчи ғалаба

19.04.2019

Олдинги иккита учрашувда мағлубиятга учраган футболчиларимиз сафардан уч очко билан қайтишни мақсад қилишганди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланиб сўнгги дақиқаларга қадар шундай руҳда давом этди. Жамоалар ижросида кам хавфли вазиятларни кўрган бўлсак-да, майдон марказида шиддатли кураш кечди. Биринчи бўлимда дарвозабон Ислом Абдуллаев жудаям хавфли вазиятда жамоамизни голдан асраб қолди.
Учрашув тақдирини Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан киритган ягона гол ҳал этди. Учрашув давомида бир неча бор стандарт вазиятларга эга бўлган футболчимиз охирги дақиқаларда жарима тўпидан кейин рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоамизга мавсумдаги биринчи ғалабани келтирди.

Суперлига, 5-тур.
ҚИЗИЛҚУМ – ҚЎҚОН-1912 – 0:1
19 апрель 2019 йил. Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 18:15
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин
Назоратчи: Бахтиёр Номозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 90, – 0:1.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 4.Эркин Байдуллаев, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев (10.Алишер Саноев, 59), 30.Элгужа Григалашвили, 36.Хуршид Олимов (19.Миржалол Қосимов, 46), 44.Мақсуд Каримов, 99.Медина Смит (7.Мурод Бобожонов, 69).
Захира: 1.Евгений Черемисин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 97.Суҳроб Ярашов, 98.Беҳзод Ғанижонов.

“Қўқон-1912”: 1.Исломжон Абдуллаев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Беҳруз Саъдиллоев (16.Жасур Ҳасанов, 67), 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқбол Маликжонов (7.Жамшид Ҳасанов, 82), 22.Шаҳбоз Эркинов (21.Тимур Усмонов, 90+4), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 25.Сарвар Каримов, 89.Боян Кнежевич, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов, 11.Тимур Ҳакимов, 55.Милош Николич, 99.Дилшод Баратов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Эркинов 37, Муҳсин Убайдуллаев 57, Миржалол Қосимов 87, Элгужа Григалашвили 89.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО