Нўъмон Ҳасанов: Йигитлар бугун майдонда борларини бериб ўйнашди.

19.04.2019

Coca – cola Суперлига 5-тур «Қизилқум» – «Қўқон-1912» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– “Ўзларинг гувоҳи бўлганингиздек, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ўйин битта голгача эди. Ўша голни биз урдик ва ғалаба қозондик. Ўйинда дуранг бўлиши ҳам мумкин эди. Олдинги ўйинлардаги мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда мазкур баҳсга тайёргарлик кўргандик. Йигитлар бугун майдонда борларини бериб ўйнашди, бунинг учун уларга рахмат айтаман. Шунча узоқ масофа босиб келиб бизни стадионда қўллаб турган Қўқонлик мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Ҳар бир мураббий истъфога доим тайёр туради. Ўтган ўйинлардан кейин мени ўрнимда бошқа мураббий бўлгандаям шундай гапни айтган бўлар эди. Раҳбарларимизгаям раҳмат, имкон беришди. Ўйлайманки менинг истеъфога чиқишим ҳақида бошқа савол бермайсизлар. Қўқон футболининг ривожи учун истеъфога чиқишга тайёрман. Қўқон футболи қанча юксалса шунча хурсанд бўламан.
Ёш дарвозобонимиз ўзига билдирилган ишончларни оқлади. Посбонимиз бир неча бор жамоамизни голдан сақлаб қолди. Ислом Абдуллаевга кейинги ўйинларда ҳам имкон бераман. Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпи тепишдан олдин шерикларига оширмоқчи эди. Мен эса дарвозага тепишини айтдим. Гол ургани учун менга қараб югурди”, – дейди Нўъмон Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО