25.04.2019
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. Нўъмон Ҳасанов шогирдалари 27-апрель куни Бекобод шаҳрида “Металлург” жамоасига қарши майдонда саф тортадилар.
Мураббийлар штаби ушбу учрашувга футболчиларни ҳар томонлама пухта таёрлаш учун бор имкониятиларини ишга солишмоқда. Жамоамиз айни кунларда Тошкент шаҳрида навбатдаги баҳсга тайёгарлик кўрмоқда. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви 27-апрель , шанба куни, соат 18-30 да Бекободдаги “Металлург” стадионида старт олади.