ЁШЛАРИМИЗ БЕКОБОДДА ЮТҚАЗИШДИ

27.04.2019

Олдинги турда Навоийдан уч очко билан қайтган ёшларимиз ушбу учрашувда ҳам мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилишганди. Шу боис илк дақиқаларданоқ вакилларимиз ҳужумкорликка зўр беришди.
Аммо ҳисобни очиш майдон эгаларига насиб этди. 10 -дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда жарима зарбасидан кейин тўп Тимур Ҳакимовнинг қўлига текканини қайд этган ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. Пенальтини эса мезбонлар аниқ амалга оширишди. Гол муаллифи – Муҳиддин Ботиров бўлди.
Таймнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор хавфли вазиятларни содир этишганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Таймнинг илк дақиқаларидан ҳужумга зўр берган Раҳмат Иноғомов шогирдлари рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни вужуга келтиришди. 64-дақиқа ўтиб бораётган пайтда мезбонлар ўйинчиси деярли бўш қолган дарвозани ани нишонга ололмади.
Орадан бир дақиқа ўтиб, футболчиларимизда яхши имконият вужудга келди. Мезбонлар посбонининг ажойиб сейви жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 78-дақиқада жарима зарбасига эга бўлдик. Тимур Ҳакимовнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 80-дақиқада мезбонлар иккинчи бор дарвозамизга йўл топишди. Бу сафарги гол муаллифи Абдулла Ғайбуллаев бўлди. 83-дақиқада ҳисоб йириклашди. Фарҳод Ўткиров майдон эгаларининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Учрашув якунланиши арафасида Жавоҳир Эсонқулов жарима тўпини аниқ амага ошириб, ҳисобни қисқартирди.

U-21 Биринчилиги
6-тур
«Металлург» – «Қўқон-1912» – 3:1 (1:0)
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Караматулло Ҳасанов, Абдуллахўжа Саидов, Равшанбек Мавлонов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Голлар: М.Ботиров, 10-пен, А.Ғайбуллаев 80, Фарҳод Ўткиров – 83. – Жавоҳир Эсонқулов – 90.
«Металлург»: 99. Владимир Вагин, 9. Маҳмуд Қудратиллаев, 19. Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23. Муҳиддин Ботиров, 24. Дониёр Ҳошимов, 33. Одилбек Абдумажидов, 53. Абдувоҳид Ғуломов, 56. Жасур Раҳимов, 58. Иброҳим Турғунбоев.
Захира: 16. Азизбек Маҳмудов, 21. Ҳазрат Турсунқулов, 43. Даврон Анваров, 44. Абдулло Ғайбуллаев, 52. Азамат Абдусатторов, 54. Арам Маркарян, 57. Жасур Рустамов, 59. Фарҳод Ўткиров.
«Қўқон-1912»: 25. Сарвар Каримов, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 11. Тимур Ҳакимов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамзбек Исақов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Жавоҳир Эсонқулов, 31. Иброҳим Мухторов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 43. Отабек Қодиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО