27.04.2019
Бугунги учрашувнинг аҳамияти жамоамиз учун жуда юқори эди. Олдинги турда Навоийдан уч очко билан қайтган футболчиларимиз бугун ҳам мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилишганди.
Ўйиннинг мезбонлар фаол бошлашди. 2-дақиқада Суҳроб Нуруллоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Станислав Андреев узатган тўпга ҳеч ким етиб боролмади ва дарвозабонимиз тўпни ушлаб олди. Бир дақиқа ўтиб энди вакилларимиз хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Шаҳбоз Эркиновнинг зарбасини мезбонлар посбони бартараф этди. 13-дақиқада Суҳроб Нуруллоевнинг яна бир зарбасини ҳимоячиларимиз қийинчилик билан қайтаришди.
20-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 28-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Холмуҳаммедовнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Эркинов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
Орадан ҳеч қанча ўтмай, ҳисоб тенглашди. Музаффар Музаффаров дарвозамизни аниқ нишонга олди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли ҳужум билан бошлашди. Эркиновнинг боши билан зарбасини дарвозабон, дарвоза чизиғининг устидан қайтариб қолди.
57-дақиқада Зоҳид Абдуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун дарвозамизга пенальти белгиланди. Станислав Андреев пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада Сухроб Нуруллоев қочиб кетаётганда унга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун Ойбек Рустамов огоҳлантирилди. 72-дақиқада бурчакда тўпилан кейин ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Ойбек Рустамов тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 80-дақиқада ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз қарши ҳужумда жазоланишди. Дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқиб борган Баҳодир Пардаев дарвозамизга 3-голни киритди.
Қолган дақиқаларда вакилларимиз ҳарчанд ўришимасин, рақиб дарвозасига бошқа йўл топа олишмади ва навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.
Coca Cola Суперлига
6-тур
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 3:1 (1:1)
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлалов, Ришат Ниғмонов, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Голлар: Музаффар Музафаров – 35, Станислав Андреев – 57 (пен), Баҳодир Пардаев – 80. – Шахбоз Эркинов – 28.
“Металлург”: 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 10. Исломбек Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Музаффаржон Музаффаров, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 30. Андрей Шипилов (18. Шавкатжон Муллажонов – 70), 55. Акбар Исматуллаев (с), 70. Сергей Тумасян (85. Баҳодир Пардаев – 66).
Заҳира: 1. Зафар Сафаев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 11. Баҳром Абдураҳимов, 19. Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 77. Муҳаммад Исаев.
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов (17. Бехруз Садиллоев – 78), 19. Суҳроб Бердиев (13. Жавоҳир Эсонқулов – 69), 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 55. Милош Николич (, 21. Тимур Усмонов – 82), 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов (с).
Захира: 89. Боян Кнежевич, 25. Сарвар Каримов, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 20. Иқбол Маликжонов.