06.05.2019
Coca Cola суперлигасининг ўтган турида амалдаги чемпион билан ўйнаб, муҳим очкони қўлга киритган “Қўқон-1912” жамоаси , навбатдаги учрашувини ҳам пойтахтда ўтказади. 8-тур учрашувидаги рақиб “Бунёдкор” жамоаси бўлади.
Нўъмон Хасанов шогирдлари “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарликни бугундан бошлашди. Жамоа Тошкент шаҳрида йиғилиб, “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда машғулотларни ўтказади.
Эслатиб ўтамиз “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви 12-май куни , соат 17-15 да старт олади. Ўйин қайси стадионда бўлиб ўтишини эса, мезбонлар яқин кунларда эълон қилишади.