10.06.2019
Coca Cola суперлигасининг 11-тур учрашувига тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари , бугун ўзларининг уй стадионлари бўлган Қўқондаги “Марказий” стадион чимини синовдан ўтказишди.
Хабарингиз бор бу йил “Марказий” стадиони чими янгилангани боис “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида ҳали ўйин ўтказгани йўқ. Бугун жамоа мураббийлар штаби асосий ва ёшлар таркибидаги футболчилардан иборат аралаш такибларни майдонга тушириб янгиланган чимни синовдан ўтказишди.
“Кўклар” ва “Оқлар” ўртасида бўлиб ўтган учрашув 3-2 ҳисобида “Оқлар” жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг футболчилар билан суҳбатлашганимизда улар майдон ҳолатидан қониққанликларини баён қилишди.
Демак “Марказий” стадиони 15-июнь куни бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувига тайёр. Шу куни стадионга ташриф буюрган мухлисларимиз, сифатли ва чиройли футболдан завқ оладилар.
Қуйида бугунги ўйиндан олинган суратларни томоша қилинг.