Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
«Қўқон-1912» – «Динамо» учрашуви чипталари сотувга чиқди
the_title()

13.06.2019

Ниҳоят, Қўқонлик футбол ихлосмандлари орзиқиб кутган онлар етиб келмоқда. Яна икки кундан кейин замонавий кўринишга келган “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтади. Шанба куни футболчиларимиз Coca Cola Суперлигаси 11-тур доирасида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.
Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар нахри худди ўтган йилдаги каби 10 000 ва 15 000 сўмни ташкил этмоқда. Учрашувдан олдин мухлисларимизга концерт дастури намойиш қилинади.
Барча азиз мухлисларимизни стадионимизга ташриф буюриб, севимли жамоамизни қўллаб қувватлаб туришга чорлаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз «Қўқон-1912» – «Динамо» ўйини 15 июнь куни соат 18:00да бошланади. Эртага эса Учкўприкдаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” – “Динамо” жамоаларининг 21 ёшгача бўлган футболчилари ўзаро куч синашадилар. Учрашув соат 17-00 да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО