13.06.2019
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги 11-турида ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Қўқонликлар ўз майдонларида бу мавсумдаги илк ўйинларини ўтказишади. “Шунқорлар”нинг асосий футболчиларидан бири Суҳроб Бердиев учрашувдан олдин ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
-Биз “Динамо”га қарши ўйинга тайёрмиз. Ўз майдонимизда , мухлисларимиз қаршисида тўп сурамиз. Стадионимиз чими янги ўрнатилди ва ҳозирда майдон ҳолати аъло даражада. Олдимиздаги ўйинга тайёргарлик жараёнлари яхши ўтмоқда. Барчамизнинг фикру хаёлимизда фақат ғалаба қозониш. Бундан бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Бизда энди орқага йўл йўқ. Қолаверса ўз майдонимизда мухлисларимиз ҳам бизга қўшимча куч беришади. Барча Қўқонлик футбол ишқибозларини “Марказий” стадионга келиб бизни қўллаб туришга чорлаб қоламан – дейди Суҳроб Бердиев.