Ёшларимизнинг ишончли ғалабаси
the_title()

14.06.2019

Бугунги учрашувни ёшларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 11-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишганди. Ҳакамлар гол киритган футболчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб ҳисоблашди ва голни инобатга олишмади. 18-дақиқада Тимур Ҳакимов ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, яна ўша Тимур Ҳакимов ҳисобни оширди. Гол ўтказиб юборгач, меҳмонлар катта куч билан ҳужумга зўр беришди.
32-дақиқада Дилшод Баратовнинг зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан майдон ташқарсига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин вакилларимизда яна бир қулай имконият вужудга келди. Рақибларимиз тўпни дарвоза чизиғидан қайратиб қолишди.
40-дақиқада футболчиларимиз ижросида ажойиб комбинация гувоҳига айландик. Рамз Исақов қулай вазиятда турганига қарамай аниқ зарба бера олмади. 43-дақиқада Рамзбек Исақов ўтган сафарги хатосини тўғирлаб, рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни рақибларимиз фаол тарзда бошлашди ва 48-дақиқада дарвозамизни ишғол этишди. Ҳимоядаги хатодан Отабек Равшанов унумли фойдаланди. Орадан уч дақиқа ўтиб, тиниб-тинчимас Тимур Ҳакимов ўз ҳисобига учинчи голни ёздириб қўйди. 57-дақиқада Отабек Равшанов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни қисқартирди. 77-дақиқада меҳмонлар яна битта тўп киритишга муваффақ бўлишди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шарофиддин Шобиров дарвозамизни ишғол этди. Учрашув якунланиши арафасида Абдуллох Миркомилов иккинчи сариқ карчтока ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Тимур Ҳакимов голга айлантириб, ўз ҳисобига покер ёзиб қўйди.
Шу тариқа ёшларимиз кескин курашлар остида ўтган учрашувда ишончли ғалабага эришишди.

U-21 Биринчилиги
11-тур
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 5:3 (3:0)
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Шохрух Аъзамов, Муҳаммадсултон Фозилов, Жавоҳир Ҳакимов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Саид Шохрух.
Голлар: Тимур Хакимов (18, 20, 51,90+4), Рамзбек Исақов (43). – Отабек Равшанов – (48, 57), Шарофиддин Шобиров (77).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 11. Тимур Ҳакимов, 26. Абдулох Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 6. Иброҳим Усмонов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 43. Отабек Қодиров, 45. Асадбек Комилов.
“Динамо”: 22. Шоҳжаҳон Раимов, 4. Рафаэл Девликамов, 5. Азим Тиллаев, 6. Орзумурод Аҳмедов, 8. Тимур Шарипов, 11. Жасур Ашуров, 17. Меҳрож Худойбердиев, 18. Хумоюн Толипов, 20. Отабек Равшанов, 21. Шаҳзод Равупов, 26. Комил Шарофутдинов.
Захира: 27. Шаҳзод Раимов, 2. Шахриёр Насимов, 7. Далер Алмазжонов, 9. Ислом Шарипов, 10. Анвар Муродов, 23. Феруз Саидов, 90. Шарофиддин Шобиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО