15.06.2019
“Қўқон-1912” жамоаси бугун ўз майдонида ушбу мавсумдаги илк ўйинини ўтказади. Coca Cola суперлигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда Қўқонликлар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилишади. Мазкур учрашув олдидан “Шунқорлар”нинг етакчиларидан бири Марко Милич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан кейин барчанинг кайфияти аъло даражада. Бугунги баҳсда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу ўйин биз учун Чемпионлар лигаси финали билан тенг десам, муболаға бўлмайди. Қўқонда мавсумдаги биринчи учрашувимизни ўтказамиз. Бугун Қўқонда катта футбол байрами бўлади. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонда боримизни беришга тайёрмиз. Ўз навбатида бугунги баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам биз учун жуда зарур.