Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ГОЛЛАРГА БОЙ ЎЙИНДА ҒОЛИБ АНИҚЛАНМАДИ
the_title()

15.06.2019

Ниҳоят, Қўқонлик футбол ихлосмандлари орзиқиб кутган онлар ҳам келди. Бугун замонавий кўринишга эга бўлган “Марказий” ўйингоҳда ушбу мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин мухлислар учун махсус концерт дарстури тақдим этилди. Мавсумнинг очилиши маросимини очиб бериш учун Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов сўзга чиқишди. Ўйин футболчиларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 8-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазиятни юзага келтиришди. Бироқ, ундан самарали фойдалана олмадик. Қувондиқ Рўзиев Муҳаммаданас Ҳасановни олдинга бошлаган эди. Дарвозабон эпчилик қилди. 13-дақиқада рақиб дарвозаси олдида иккита қулай имкониятни вужудга келтиридик. Ҳар икки вазиятда самарқандлик ҳимоячилар ишончли ўйнашди. 20-дақиқада стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Жарима майдончасига оширилган тўпни рақиб ҳимоячиси Бобур Қосимов ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
23-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Пенальтини эса Жасур Азимов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 28-дақиқада яна дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Бу сафар ҳам Жасур Азимов дарвозамизни аниқ нишонга олди. 33-дақиқада вакилларимиз жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан бартараф этди.
Тайм охирида стандарт вазиятдан кейин Марко Милич рақиб дарвозасини ишғол этганди. Ҳакамлар гол урилган вазиятда ҳимоячимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, деб ҳисоблашди ва голни инобатга олишмади.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, танаффусга қадар ҳисобни ўзгаритириш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлим жамоамиз учун омадли бошланди. Бу сафар ҳам “Динамо” футболчилари ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди. Бу галги автогол муаллифи – Миркомил Локаев бўлди. 55-дақиқада меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиш учун яхши имкониятлар юзага келди. Биринчи ҳужумда Сарвар Каримов яхши ўйнаган бўлса, иккинчи ҳужумда дарвоза устуни бизни навбатдаги голдан асраб қолди. 57-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг боши билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 75-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинация гувоҳига айландик. Сўнгги паллада Бехруз Садиллоев зарба бера олмади. 77-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. 79-дақиқадаги “Динамо” посбони маҳорат кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Садиллоев-Маматхўжаев-Бердиев комбинацияси ўта чиройли бўлди. Бердиевнинг зарбасини Ботирали Эргашев маҳорат кўрсатиб майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган футболчиларимиз кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик оқибатида бугунги ўйин жанговор дуранг билан интиҳо топди.

Coca Cola суперлига
11-тур
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:2 (1:2)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Элёр Турсунов
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шохруҳ Саид.
Голлар: Бобур Қосимов (20 автогол), Миркомил Локаев (46 автогол), – Жасур Азимов (24 пен, 28 пен)
“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов (22. Шахбоз Эркинов – 62), 10. Қувондиқ Рўзиев (17. Бехруз Садиллоев – 73), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов (13. Жавоҳир Эсонқулов – 46), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 16. Жасур Ҳасанов.
“Динамо”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аламхонов, 7. Жасур Азимов, 11. Қадамбой Нурметов (10. Амир Сафаров – 46), 16. Бобур Қосимов, 21. Дамир Темиров (20. Сирож Ҳамроев -71), 23. Сардор Эминов (9. Низом Норов – 90), 24. Жасур Ўринов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 34. Шохрухбек Абдураҳмонов.
Захира: 12. Шоҳжаҳон Эшбўтаев, 5. Аваз Агалиев, 14. Воҳид Шодиев, 19. Санжар Баратов, 28. Обид Ҳакимов, 44. Дилмурод Каримов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО