15.06.2019
Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев қатнашди.
-Бугунги ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Очилиш учрашувида мухлисларимизни хурсанд қилишни режалаштиргандик.Режамиз бироз ўхшамай қолди. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз бизга панд берди. Кейинги учрашувда ишқибозларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.
Жамоада қанча қолишим ўзимизга, кўрсатган натижаларга боғлиқ. Бугунги баҳсда рақибни хато қилишга мажбур этмаганимизда автоголлар бўлмасди. Қолверса пенальти бўлган вазиятларда ҳам футболчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Акс ҳолда рақиб тўртта гол ура олмаган бўлар эди.
Қувондиқ Рўзиевни алмаштирганим ундаги чарчоқ билан боғлиқ. Қувондиқ терма жамоада ҳам анча куч сарфлади. Шунинг учун унга вақтлироқ дам олиш имконини бердим.