18.06.2019
Championat.asia сайти ўз анъанасига кўра 11-тур рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Биз учун қувонарлиси бу терма жамоа таркибидан “Қўқон-1912” жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳам ўрин олди.
“Қўқон-1912″нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. У “Динамо” билан баҳсда ишончли ҳаракат қилди” деб ёзади Championat.asia сайти.
Биз футболчимизга кейинги турларда ҳам рамзий терма жамоа сафидан ўрин олишини, ўзининг ишончли ўйинлари билан мухлисларимизни хурсанд қилишини тилаб қоламиз.