Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“СЎҒДИЁНА” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

21.06.2019

Coca Cola Суперлигаси 12-тур доирасидан ўрин олган  “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви 22 июнь куни Жиззахда бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 26 марта тўқнаш келишган.

Ўйинларнинг 8 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 12 та баҳсда жиззахликлар қўли баланд келган. Олтита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 40-30, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 30 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг очкоси 42 тани ташкил этади.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:

19.10.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

25.04.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

19.11.2017 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

26.06.2015 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

 

Ҳакамлар

22 июнь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Coca Cola Суперлига

12-тур

22 июнь, шанба

СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Александр Буров, Илья Ильин

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

photo_2019-06-20_21-14-04

 

Бошланиш вақтлари

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви, шанба куни Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳда соат 19:30 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 12-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Сўғдиёна” қароргоҳи стадионида соат 18:00да бошланади.

photo_2019-06-20_21-14-20

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО