21.06.2019
Ўйинни ёшларимиз фаол тарзда бошлашди. Вакилларимизнинг биринчи ҳужумлари самарасиз якун топди. Рамзбек Исақовнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.
Шундан кейин ҳар икки жамоа ҳужумга зўр беришди. 24-дақиқада жарима зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавли вазият вужудга келди. Авазхон Маматхўжаевнинг кучли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди. 33-дақиқада Рамзбек Исақовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни тегиб қайтди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Саҳоб Рашидов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам ёшларимиз фаол тарзда бошлашди. 52-дақиқада Маматхўжаевнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига бир неча см аниқлик етишмади.
Ҳужумга зўр берган футболчиларимиз 61-дақиқада иккинчи тўпни ўтказиб юборишди. Қанотдан узатилган тўпни, захирадан майдонга тушган Асилбек Обидов боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди.
Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Умиджон Муҳаммадалиев деярли бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Масофа ҳам яқин эди. Шундан кейин вакилларимизда кўплаб имкониятлар вужудга келтиришди. Аммо улардан фойдалана олмаслик оқибатида ҳисоб ўзгаришсиз қолаётган эди. 84-дақиқада рақиб дарвозасига пенальти белгиланди. Авазхон Маматхўжаев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунида ҳужумга зўр берган ёшларимиз ҳисобни тенглаштира олишмади.
U-21 биринчилиги
12-тур
«Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1 (1:0)
Голлар: Саҳоб Рашидов (45 пен), Асилбек Обидов (61) – Авазхон Маматхўжаев (84 пен).
“Сўғдиёна”: 37. Мусурмон Холмирзаев, 9.Ойбек Нурматов , 13. Муҳаммад Яҳёев, 15. Мурод Ражабов, 21. Саҳоб Рашидов, 25. Даврон Умиров, 33. Соҳибжон Ёқубов, 40. Баҳромжон Рўзий, 47. Дилшод Рашидов, 48. Бекзод Бахтиёров, 77. Даниел Насридинов.
Захира: 20. Фазлиддин Исомиддинов, 24. Муродхўжа Жабборов, 25. Достон Орипов, 26. Жавоҳир Хайруллаев, 34. Сайдалибек Икромов, 36. Достон Эргашев, 38. Асилбек Обидов, 39. Элёр Собиржонов, 41. Мухаммаджонов Қўчқоров.
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Аюбхон Абдурахимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброхимжон Мухторов, 37. Дилшоджон Самиков, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзоджон Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 6. Иброхим Усмонов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 45. Асадбек Комилов.