22.06.2019
Coca Cola суперлигасининг 12-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоаси сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўтказади. Бугун Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин Қўқонликлар ҳимоячиси Ойбек Рустамов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
-Ҳозирги кунда биз учун ҳар бир очко муҳим , турнир жадвалида турган ўрнимиз шуни тақозо қилади. Шунинг учун бугун Жиззахда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. Бундан бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Мухлисларимиз ҳам биздан ғалаба кутиб турганлари аниқ. Жамоамиз мухлислар олдидаги ишончни яна қайтариши керак. Бунинг учун эса майдонда бор кучимизни бериб ишлашимизга тўғри келади-деди Ойбек Рустамов.