Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЖИЗЗАХДА ЖАНГОВАР ДУРАНГ
the_title()

22.06.2019

Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди ва дастлабки ҳужумда дарвозамизни ишғол этишди. Гол муаллифи – Нуриддин Ҳасанов бўлди. Учрашувнинг тўққизинчи дақиқасида вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 17-дақиқада учрашувда яна ҳисоб ўзгарди. Бурчак зарбасидан кейин тўп Элёр Орифовга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозамиздан ўрин олди. 31-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни тенглаштиришга яқинлашишди. Шахбоз Эркиновнинг зарбасини бирозгина аниқлик етишмади. 40-дақиқадаги ҳужумимиз самара келтирди. Футболчиларимизнинг ажойиб комбинациясидан кейин Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари кескин курашлар остида ўтди.  Дарвозабонимизнинг ажойиб ҳаракати ҳисобни ўзгаришига йўл қўймади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Мезбонлар эса асосан қўполликлар билан ёдда қолишди. 60-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 72-дақиқада жиззахликлар яхши имконият вужудга келди. Шохруз Норхонов ундан фойдалана олмади. Орадан бироз ўтиб, Кахи Махарадзе яхши имкониятни юзага келтирди. Унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 81-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг ажойиб ҳаракати самара келтирмади.

Қолган дақиқаларда жамоаларда кўплаб вазиятлар юзага келганига қарамай, ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди. Шу тариқа, Жиззахдаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

 

Coca Cola Супелигаси

12-тур

«Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» – 2:2 (2:2)

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Александр Буров, Илья Ильин.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар:  Нуриддин Ҳасанов (3). Элёр Орифов (17) . – Суҳроб Бердиев (9,40).

“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Искандар Шойқулов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе, 6. Нуриддин Ҳасанов (17. Достон Тошматов – 62), 7. Санжар Рашидов (14. Жамшид Болтабоев -54), 10. Шохруз Норхонов, 18. Шерзод Шакиров (11. Иззатилла Абдуллаев – 52), 91. Никола Милинкович, 97. Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 8. Сирож Мелиев, 23. Муҳаммадали Юлдашев, 32. Диан Талхатов, 70. Дурбек Камолов, 77. Даниэль Насриддинов.

“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 7. Жамшид Ҳасанов (17. Беҳруз Садиллоев – 83), 10. Қувондиқ Рўзиев (8. Муҳаммаданас Ҳасанов – 90), 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (13. Жавоҳир Эсонқулов – 67), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО