Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Азиз Тўхтабоев: “Бизга битта ғалаба етишмаяпти”
the_title()

22.06.2019

Coca Cola Супелигаси 12-тур доирасидаги «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.
– Бугунги учрашув дурангга мос бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. Бугунги дурангни ютуққа тенг дейишимиз мумкин. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг. Бизга ҳозир битта ғалаба етишмаяпти. Ғалаба қозонганимиздан кейин ҳаммаси ўзгариб кетишига ишонаман. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Барча футболчиларимизнинг шартномалари бор. Ҳозирги вазиятда жамоа манфаатини биринчи ўйинга қўйган ҳолда трансферларни амалга оширишни мақсад қилганмиз. Жамоанинг етакчи аъзоларисиз олдимизда турган вазифаларни бажара олмаймиз. Қувондиқ Рўзиев борасида айтадиган бўлсам, уни фақат хорижий жамоага қўйиб юборишимиз мумкин холос.
Кези келганда, бугунги учрашувда бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Уларнинг далдаси бизга катта ёрдам бермоқда.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО