Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “ҚИЗИЛҚУМ” ПРЕВЬЮ
the_title()

24.06.2019

 Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 3-босқичи доирасидан ўрин олган   “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви 25 июнь куни Қўқонда бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг Ўзбекистон кубогидаги ва ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Кубокдаги тўқнашувлар

Ушбу жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳсларида бир марта тўқнаш келишган. Ўша учрашув ўтган йили Қўқонда бўлиб ўтган. 2018 йилнинг 18 сентябрь куни ўтказилган ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олишганди.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 17 марта тўқнаш келишган.

Ўйинларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 10 та баҳсда навоийликлар қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 17-31, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 19 очкони қўлга киритган. “Қизилқум”нинг очкоси 31 тани ташкил этади.

Барча учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

19.04.2019. Қизилқум – Қўқон-1912- 0:1

05.11.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 2:1

22.09.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:0

26.05.2018. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:1

08.03.2018. Қизилқум – Қўқон-1912 – 0:2

19.08.2017. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1

18.03.2017. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0

09.09.2016. Қизилқум – Қўқон-1912 – 1:1

24.04.2016. Қўқон-1912 – Қизилқум – 0:3

25.09.2015. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:0

09.05.2015. Қизилқум – Қўқон-1912 – 3:1

05.10.2003. Қизилқум – Қўқон-1912 – 5:1

19.04.2003. Қўқон-1912 – Қизилқум – 1:3

30.11.2002. Қўқон-1912 – Қизилқум  – 2:1

16.03.2002. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:0

02.11.2000. Темирйўлчи – Қизилқум – 1:3

01.04.2000. Қизилқум – Темирйўлчи – 3:2

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви сешанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:00 да старт олади. Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО