25.06.2019
Coca Cola Ўзбекистон кубоги 3-босқич “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
- Бугун ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, жамоалар шиддатли ўйин курсатишди. Жамоамиз Ўзбекистон кубогига 3-босқичидан қўшилди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, қизиқарли баҳс бўлди. Стадионда ажойиб атмосфера вужудга келди. Мухлисларга гап йўқ. Иккинчи голни ўтказиб юборгач, бироз тушкунликка тушиб қолдик. Кейин эса ҳисоб тенглашгач, кайфиятимиз ҳам кўтарилди. Жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Григалашвилининг жароҳати борлиги учун уни захирадан майдонга туширдим. Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз. Пенальтилар серияси бу лоторея. Қўқонликларга кейинги ўйинларда омад тилайман.