27.06.2019
«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 415-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 414 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.
Шуларнинг 146 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 65 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 203 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 550 – 755. Умумий очколар 503 тани ташкил этади.
Айтганча, Суҳроб Бердиевнинг “Сўғдиёна” дарвозасига киритган иккинчи голи жамоамизнинг миллий чемпионатлардаги 550-голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Coca Cola Суперлигаси 13-тур доирасидаги “Пахтакор” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 415-ўйини бўлади.