Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Чирчиқ йиғини бошланди. Таркибда ўзгаришлар бор
the_title()

11.07.2019

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан эса Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари бошланди.

Coca Cola cуперлигасининг 2-давра ўйинларига тайргарликни жамоа Тошкент вилоятида олиб боради. Чирчиқ шаҳрида футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишади. Бугун дастлабки машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларда вақтлироқ таътилга чиққан Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков ва қолган барча футболчиларимиз иштирок этишди.
Таркибимизда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоани тажрибали футболчи Жасур Ҳасанов ҳамда Беҳруз Саъдиллоевлар тарк этишди. Бу футболчиларнинг қайси жамоага бориб қўшилишлари яқин кунларда маълум бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдиради. Уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Ўз ўрнида “шунқорлар” йиғинида янги номлар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Отабек Ҳайдаров (Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасидан) , “Пахтакор” жамоасидан ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Собит Синдаров, “Нефтчи” жамоасидан яна бир иқтидорли ёш ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда тажрибали ҳимоячи Алишер Саматовлар жамоамизнинг бугунги машғулотларида иштирок этишди. Сербиялик ҳимоячимиз Марко Милич ёзги танаффусдан фойдаланиб ўз юртига учиб кетган эди. Милич яқин кунларда жамоа ихтиёрига етиб келади.
Чирчиқ йиғини икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки йиғин 18 июль кунига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, йиғин сўнгида суперлига клубларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.
Жамоамиздаги янгиликлар билан сизларни таништириб боришда давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО