Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
НАЗОРАТ ЎЙИНИДАГИ ИШОНЧЛИ ҒАЛАБА
the_title()

17.07.2019

Чирчиқ шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган футболчиларимиз бугун йиғин доирасидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказишди. Вакилларимиз бугун Тошкентнинг “Оқтепа” клуби билан ўйинда майдонга тушишди. Учрашувни фаол тарзда бошланган Қўқонликлар илк дақиқалардан ҳужумга зўр беришди. Бироқ учрашувнинг 8-дақиқасида рақибларимиз бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи – Билол Тошмирзаев бўлди.
Жамоамиз мураббийлари бугунги ўйинда асосий таркиб футболчиларига дам беришга қарор қилишди. Шу боис таркибдан асосан ёш футболчиларимиз ҳамда жамоамизда кўрикда бўлиб турган футболчилар ўрин олишди. 30-дақиқада вакилларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Отабек Ҳайдаров аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 36-дақиқада рақиб дарвозаси иккинчи бор аниқ нишонга олинди. Бу сафар жамоамиз сафига янги келиб қўшилган яна бир футболчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ўзини кўрсатди. Отабек Ҳайдаровнинг аниқ узатмасидан сўнг, Абдуҳамидов жамоамизни олдинга олиб чиқди. Тайм охирида ҳужумга зўр берган футболчиларимиз 44-дақиқада рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритишди. Бу гал Тимир Усмонов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашган эди. Аммо кутилмаганда 55-дақиқада Иқбол Маликжонов иккинчи сариқ ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Томонларнинг келишувига кўра қизил карточка олиб майдонни тарк этган Маликжонов ўрнига бошқа футболчи ўйинни давом эттирди. 80-дақиқада Отабек Ҳайдаров дубл қайд этиши мумкин эди. Унинг зарбасини ҳимоячи маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Орадан бироз вақт ўтиб, Отабек Ҳайдаров ҳам иккинчи сариқ ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шунингдек, “Оқтепа” футболчисига ҳам қизил карточка кўрсатилди. Ҳайдаровнинг ўрнига Дониёр Тўлашев қайтадан майдонга тушди. 85-дақиқада рақибларимизда яхши имконият вужудга келди. Бирга -бир вазиятда Муҳаммадали Собиров дарвозамизни голдан асраб қолди. Учрашув охирида яна бир Тошкентлик футболчига қизил карточка кўрсатилди. Шу тариқа Қўқонликлар биринчи назорат учрашувида ғалаба қозонишди.

Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Оқтепа” – 3:1 (3:1)
Голлар: Отбек Ҳайдаров (30 пен), Хамидилло Абдуҳамидов (36), Тимур Усмонов (44). – Билол Тошмирзаев (8).
“Қўқон-1912”: Муҳаммадали Собиров, Авазхон Маматхўжаев, Жасур Ёқубов, Дониёр Тўлашев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Иқбол Маликжонов, Дониёр Турсунов, Тимур Ҳакимов, Тимур Усмонов, Ҳамидилло Абдуҳамидов, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов , Собит Синдаров.
«Оқтепа»: Акром Хўжаев, Даврон Қорабоев, Искандар Сиддиқжонов, Мақсуд Музаффаров, Жамшид Юсупов, Билол Тошмирзаев, Шерзод Қодиров, Орипхўжа Абдуҳолиқов, Савелий Абрамов, Ҳамид Рустамхонов, Музаффар Абдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО