17.07.2019
Чирчиқ шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси кеча Про лига “А” вакили “Оқтепа”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида рақибни доғда қолдирганди. Азиз Тўхтабоев шогирдлари бугун яна битта назорат учрашувини ўтказишди. Бу галги рақиб анча жиддий – Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби бўлди.
Ўйин анча шиддатли бошланди. Дасталбки ҳужумда Эркиновда қулай вазият бўлган эди, дарвозабон бироз эпчиллик қилди. Умуман олганда, биринчи бўлимни жамоалар ҳужумкор руҳда ўтказишди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 52-дақиқа Синдаровнинг зарбаси аниқ , лекин бироз кучсиз бўлди. Дарвозабон ушлаб олди. Дастлабки вазиятда Ҳолмухаммедовнинг зарбаси рикошет ҳолатда рақиб дарвозасидан жой олиши мумкин эди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 74-дақиқада Алишер Саматов ҳисобни очиши мумкин эди. Унинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
Қолган дакқиқаларда ҳам ташаббус жамоамиз томонида бўлди. Бироқ рақиб дарвозасига аниқ йўл топа олмадик. Натижада иккинчи назорат учрашуви дуранг натижа билан якун топди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Хўжанд” – 0:0
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Алишер Саматов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Алексаднр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Собит Синдаров.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Отабек Ҳайдаров, 11. Тимур Ҳакимов, 13. Дониёр Тўлашев, 14. Аваз Маматхўжаев, 16. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов.
«Хўжанд»: Андрей Полтавцев, Давронжон Эргашев, Сохибжон Ҳакимов, Ойбек Абдуғаффоров, Дилшод Каримов, Бахтиёр Чориев, Муҳаммадшарифи, Саидхўжа, Комрон Мирзонажод, Фирдавс Чакалов, Жаҳонгир Эргашев, Юрий Захаркив.