Тайёргарликнинг иккинчи қисми бошланди
the_title()

22.07.2019

Сoca Cola суперлигасининг 2-давра ўйинларига қизғин ҳозирлик кўраётган “Қўқон-1912” футболчилари бундан бир неча кун олдин Чирчиқ шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи қисмини якунлашганди. Шундан кейин футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилганди. Икки кун оила аъзолари даврасида ҳордиқ чиқарган футболчиларимиз тайёргарликнинг иккинчи қисмини бошлашди.
Кечадан жамоамиз аъзолари Чирчиқ шаҳрида тўпланишди ҳамда машғулотларга киришишди. Ушбу машғулотлар иккинчи давранинг биринчи ўйини – “Пахтакор”га қарши учрашувгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси чемпионатнинг иккинчи қисмини 26-июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО