24.07.2019
Мавсумнинг иккинчи қисмига Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси сафида бир нечта футболчилар кўрикдан ўтишаётгани ҳақида маълумот берган эдик.
Бугунги кунга келиб жамоамиз мураббийлар штаби кўригидан мувафақиятли ўтган беш нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Булардан икки нафари ҳимоячи, битта ярим ҳимоячи ва икки нафари ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобланишади.
Ҳимоячилар Алишер Саматов, Дониёр Тўлашев, ярим ҳимоячи Собит Синдаров ва ҳужумчилар Отабек Ҳайдаров ҳамда Хамидилло Абдуҳамидовлар бундан буёғига “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Собит Синдаров ҳамда Хамидилло Абдуҳамидовлар жамоамизда ижара шартномаси асосида тўп суришади. Қолган футболчилар эса ҳуқуқий жиҳатдан жамоамизга тегишли бўлишди. Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттиришмоқда.
“Қўқон-1912” сафига қўшилган барча футболчиларга жамоамиздаги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз !
Дониёр Тўлашев. 03.05.1997-йилда туғилган.
Бўйи 183 см, оғирлиги 80 кг.
Ўйнаган жамоалари: “Қўқон-1912”, “Турон”(Яйпан)
Хамидилло Абдуҳамидов 23.03 1999-йилда туғилган.
Бўйи 177 см, оғирлиги 72 кг
Ўйнаган жамоалари: “Истиқлол”, “Нефтчи”
Собит Синдаров 15.02. 1997 йилда туғилган
Бўйи 175 см , оғирлиги 60 кг
Ўйнаган жамоалари: “Пахтакор”
Алишер Саматов 23.10.1989 йилда туғилган.
Бўйи 172см , оғирлиги 70кг
Ўйнаган жамоалари: “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “АГМК”
Отабек Ҳайдаров 11.10.1991 йилда туғилган
Бўйи 180см, оғирлиги 69 кг
Ўйнаган жамоалари: “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Нефтчи”(Қирғизистон)